|
|
| « |
Май 2012 |
» |
| Ду | Се | Чр | Па | Жу | Ша | Як |
| | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
| 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
| 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 |
| 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 |
| 28 | 29 | 30 | 31 | | | |
|
|
|
БИРГИНА ЛАФЗ...
|
Ўқилди (марта): 2246.
Фикрлар сони: 0.
Сана: 2009-02-07.
Рейтинг: 1.
|
Яхши ният ярим мол, дейди халқим. Топиб айтилган гап. Мен бунга қўшимча сифатида айтардимки, яхши ният баъзида бутун мол! Ёмон ният баъзида катта мусибат. Инсоннинг лафзи эса ана шу ниятни қалбидан ўтказмаса ҳам, катта ишларга қўл уриб юбориши мумкин. Мен бугун сизнинг эътиборингизга яқинда бўлиб ўтган бир воқеани келтираман. Батафсил » |
|
|
|
ЧАРЧАШ, БЕЗОВТАЛИК ВА РАНЖ-АЛАМ ҲИССИЁТЛАРИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ДИЛГИРЛИКДАН ҚАНДАЙ ХОЛОС БЎЛИШ МУМКИН?
|
Ўқилди (марта): 1894.
Фикрлар сони: 0.
Сана: 2010-07-14.
Рейтинг: 1.
|
Чарчоқнинг биринчи бош сабабларидан бири диққатпазликдир. Бунинг ёрқин мисоли сифатида кўчамизда яшовчи Алисани кўрсатиш мумкин. Бир куни кечқурун Алиса уйига ишдан эзилиб қайтди. У азбаройи чарчаганидан оёқда зўрға турарди. Ҳақиқатдан ҳам ўша даражада ҳориган эди. Унинг боши оғрир эди. Яғрини қақшарди. Биргина хоҳиши — кечки овқатни кутмай ухлаш эди. Онаси ёлворди ҳамки... у дастурхонга ноилож ўтирди. Кутилмаганда телефон жиринглаб қолди. Унинг дўсти қўнғироқ қилган эди. Алисани рақсга таклиф этди! Қизнинг кўзлари чақнаб кетди. Бирдан кайфияти кўтарилди. У юқорига ўз хонасига югуриб кетди, хушбичим мовий кўйлагини кийди ва эрталаб соат учгача рақсга тушди. Уйга қайтганида, чарчоғи бутунлай ёзилган эди. Унинг вақти шунчалик чоғ эдики, ҳатто мизғиб ҳам олмади. Алиса ҳақиқатдан ҳам саккиз соат илгари эзилиб чарчаган ва ўзини шу аҳволга солган эдими? Шубҳасиз, Алиса ҳақиқатдан ҳам жуда эзилган, чунки иш уни зериктирган, балки ҳаёт уни роса ҳоритган эди. Алисага ўхшаганлар миллионлаб топилади. Балки сиз ҳам шуларнинг биридирсиз? Батафсил » |
|
|
|
«ПАТРИОТ» ЁДГОР МИРЗАЖОНОВ
|
Ўқилди (марта): 2023.
Фикрлар сони: 0.
Сана: 2009-02-02.
Рейтинг: 1.
|
МИСОЛ УЧУН БУ ЙИЛ ЖУРНАЛИСТЛАРГА ЭНГ ЁМОН САВОЛЛАР ХИТ-ПАРАДИНИ, МУХЛИСЛАРИГА ЭСА УЙЛАРИГА МЕҲМОН БЎЛИШИНИ СОВҒА ҚИЛАДИ! НЕГА, МИСОЛ УЧУН? СУҲБАТНИ ДИҚҚАТ БИЛАН ЎҚИБ ЧИҚИНГ, ТУШУНАСИЗ! Батафсил » |
|
|
|
НОМУСГА УЗАТИЛГАН ҚЎЛ
|
Ўқилди (марта): 4134.
Фикрлар сони: 0.
Сана: 2009-02-05.
Рейтинг: 1.
|
«Биз бошқа мамлакатга борганимиздан сўнг, алданганимизни билиб қолдик. Даромадли иш топиб берамиз, деганлар бизга ёлғон гапирганини, аслида эса фоҳишалик билан шуғулланишимиз учун сотилганимизни айтишди. Бизни бу жирканч ишга мажбурлашар, айтганларига кўнмасак, уч-тўрт эркак овозимиз чиқмай қолгунча тепкилашар, хўрлашарди...» Батафсил » |
|
|
|
ОТАМДАЙИН ОРИМ МЕНИНГ
|
Ўқилди (марта): 649.
Фикрлар сони: 0.
Сана: 2010-07-07.
Рейтинг: 1.
|
Ватан деганда кўз олдимга, аввало, қишлоққа қайтганимда йўлимга чопиб чиқувчиларим келади: онам, укам, сингилларим... Ватан деганда кўз ўнгимга соғинганини кўзларидан-да яшириб тургувчиларим келади: Отам... Қишлоғим... Пахта даласида бир тракторчи у ҳақда шеър ўқиди: «Отамдайин орим менинг, Онамдай бедорим менинг. Бўйларига борим менинг, Тумор бўлиб кетсин-ай...» Батафсил » |
|
|
|
КЎПКАРИ
|
Ўқилди (марта): 1230.
Фикрлар сони: 0.
Сана: 2010-07-14.
Рейтинг: 1.
|
Капалагим учиб кетди. Катта бойга ҳайрат билан боқдим: — Нимани айтяпсиз? Бойваччани бош эгдириб берганингиз учун қандайдур тўлов беришимиз керакми? Бизда назарингизга илинадиган пул бўлмаса... Агар отларни гапираётган бўлсангиз, айтиб қўяй, улардан кўра жонимни бериш менга афзалроқ. Юнусали портлаб кулди. Узоқ вақт унинг қаҳқаҳаси тўхтамади. — Ай, Аслиддин чавандоз-ей, акангизни ғирт муттаҳамга чиқариб қўйдингиз-ку а! — Катта бой кўзидан шовуллаб оқиб кетган ёшларни артган эди, қўлрўмоли сиқса суви чиқар даражада ҳўл бўлди, — кўп пастлатма, ука, Юнусали сенинг отингу солимларингга зор эмас! — Бўлмаса, нимамга зор? — Юрагинг ёрилмасин, менга сендан ҳеч нарса керакмас. Рости, шу кўпкари деганларига қизиқмасдим. Сенинг машмашаларингдан кейин иштиёқ туғилди. Ай, чавандоз, менга битта томоша кўрсатиб беролмайсанми? Битта маза қилай! — Биз сиздай тадбирли эмасмиз, ака. Ановига ўхшаш киноларга мия таққа тўхтайди. — Барибир, қўрқяпсан. Юрагинг чумчуқникидан нари-бери экан, ука. Гап мундай, кейинги ой элга тўй бермоқчиман. Неварам тўртга тўлди. Ўзбекчилик, мусулмончилик деганларидай суннат қилдириб юборсакми, деб турибмиз. — Юзга кирсин неварангиз. — Кўпкарисиям бор. Аввал хаёлда йўғийди, энди бор. Тонг-саҳарлаб келасан. Кўпкари ўткариш учун нима керак, нима керакмас ҳаммасини ўзинг айтиб турасан. Боя ҳазиллашдим: бу ҳеч ниманинг ҳисоб-китобимас. Укалик қилсанг бўлди. Ундан кейин, ҳалолчасига чопиб берасан. Менга ўйин қизиса, бўлгани. Олган солиминг — ҳалол! Истасанг, битта товоқ ол, истасанг юзта. Ихтиёр отингу ўзингда! Батафсил » |
|
|
|
ЙЎЛДАГИ ҲАЙДОВЧИЛАР
|
Ўқилди (марта): 1115.
Фикрлар сони: 0.
Сана: 2010-07-14.
Рейтинг: 1.
|
Йўловчи машиналарга қўл кўтара-кўтара чарчаган Нурбек ака жиққа терга ботиб, машина соясида ўтирган шеригининг ёнига келди. Бу яқин ўртада на бир уй, на бир дарахт бор эди: атроф бийдай дала, қуёшнинг нурлари чўғдай тобланган қиличдек ерга санчиларди. Машинанинг соясида ҳам ҳарорат юқори. Айниқса, қизиб ётган асфальт йўл тафти куйдиргудек бўлиб юзга урилади. Шундай бўлса-да, бир энлик сояга елим пакет тўшаб Абай уста ўтириб олган. Батафсил » |
|
|
|
ЙИҒЛАЙ ОЛМАЁТГАНЛИГИМИЗ УЧУН ЙИҒЛАЙЛИК!
|
Ўқилди (марта): 1662.
Фикрлар сони: 0.
Сана: 2009-02-05.
Рейтинг: 1.
|
«Кулинг, умрингиз узаяди», дейишади кўпинча. Кулгининг шифо эканлигини тарғиб қилувчилар балки ҳақдирлар. Йиғлашга келганда эса... Батафсил » |
|
|
|
МЕТЕСЕЙСИМИК ҚУРОЛ АФСОНА ЭМАС?!
|
Ўқилди (марта): 1209.
Фикрлар сони: 0.
Сана: 2009-01-29.
Рейтинг: 1.
|
Инсониятнинг азалий орзуси — табиат ҳодисаларини бошқариш бўлса керак. Биз ёмғир кўп ёғадиган ҳудудларда реагентлар ёрдамида булутларни ҳайдаш ёки қурғоқчилик кузатилаётган ерларда ёмғир чақиришга аллақачон кўникиб бўлганмиз. Бироқ, тасаввур қилинг-а, буни кимдир ҳарбий мақсадда ишлатиб юборса... Батафсил » |
|
|
|
САБЗИ ВА НОНЛИ КОТЛЕТ
|
Ўқилди (марта): 1369.
Фикрлар сони: 0.
Сана: 2009-02-07.
Рейтинг: 1.
|
Масаллиқлар: 800 г сабзи, 1 бош пиёз, 2 ош қошиқ сариёғ, 40 гр умоқланган оқ нон, 2 чой қошиқ қирғичдан ўтказилган апельсин, 2 ош қошиқ майдаланган петрушка кўкати, 2 ош қошиқ майдаланган ёнғоқ, 2 дона тухум. Бундан ташқари 2 ош қошиқ қовурилган ва майдаланган ёнғоқ мағзи, 4 оқ қошиқ оқ нон талқони, 1 оқ қошиқ зайтун ва 1 ош қошиқ сариёғ. Батафсил » |
|
|
|
РАВШАН ЭРМАТОВ ЖАҲОН ЭЪТИРОФИДА
|
Ўқилди (марта): 1320.
Фикрлар сони: 0.
Сана: 2009-02-07.
Рейтинг: 1.
|
Янги 2009 йил кириб келган бўлса-да, футбол оламида турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлаш давом этмоқда, турли рейтинглар тузилмоқда. Бугун сизни футбол оламидаги иккита қизиқ рейтинг билан таништирамиз. Ҳар иккала рейтингнинг бизга бевосита алоқаси бор. Рейтинглар билан танишиб, бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз. Батафсил » |
|
|
|
|